Бугун 31 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Совет техникаси тугади: Россия фронтда антиквар танкларга ўтди

Совет техникаси тугади: Россия фронтда антиквар танкларга ўтди

Financial Times нашри Киев иқтисодиёт мактаби (КИМ) таҳлилчилари тайёрлаган ҳисоботга таянади. Уларга кўра, Россиядаги совет давридаги ҳарбий омборлар деярли тугади — 2022 йилга нисбатан техника таъминоти икки баробарга камайган.

КИМ таҳлилчиси Павло Шкуренко шундай дейди:

«Ҳозир техник таъмирлаш марказлари қайта тиклашга улгурганидан кўра камроқ техника фронтга юборилмоқда. Яхши ҳолдаги қурол-аслаҳа, эҳтимол, аллақачон тугаган».

📌 Фронтда ҳозир Т-54 (1940-йиллар охирида ишлаб чиқарилган) танклари, шунингдек Т-72 ва Т-80 (1970-йиллар) каби антиквар моделлар қўлланмоқда.

🔻 Бундан ташқари, Корея Халқ Демократик Республикасидан 2024 йилнинг ўзида 250 минг тоннадан зиёд снаряд олиб келингани омборлар бўшаб бораётганининг яна бир исботидир.

Шкуренко хулоса қилади: Россия ўзини ҳали ҳам мустақил ҳарбий давлат сифатида кўрсатмоқчи, бироқ воқелик бу иддаоларни инкор қилмоқда.

Киритилди: 15:13 30.07.2025. Ўқилди: 2542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!