Украина ядровий воқеа содир бўлган тақдирда одамларни ҳимоя қилиш учун Исроилнинг плацента асосидаги препаратини қўллашни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Times of Israel нашри ёзмоқда.
Исроилнинг Pluri биотехнологик компанияси Украина кордон қон банки билан радиация касаллигига қарши PLX-R18 препаратини захиралаш ва тарқатиш бўйича эксклюзив шартнома тузди.
Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, уларнинг ҳужайра терапияси препарати тромбоцитлар ва оқ ва қизил қон ҳужайралари ишлаб чиқаришни рағбатлантириши мумкин, улар одатда радиация таъсирида йўқ қилинади.
Шартнома шартларига кўра, компания Киевга 12 минг доза дори ишлаб чиқаради ва етказиб беради. Бу олти минг одамни даволаш учун етарли экани даъво қилинмоқда.