Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

170 минг доллар пора билан қўлга тушган судья борасида расмий баёнот берилди

A A A
170 минг доллар пора билан қўлга тушган судья борасида расмий баёнот берилди

Бугун Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси Ю. Э.ни Жиноят кодексининг 168- ва 28,211-моддалари тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.

Якунда Кенгаш хулосаси билан Ю. Э.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Фақат қайд этиладики, ижтимоий тармоқларлардаги аксарият манбаларда тарқатилаётган шу мавзудаги хабарлар бўрттирилган бўлиб, барча ҳолатларга тергов йўли билан аниқлик киритилади.

Киритилди: 11:29 12.05.2025. Ўқилди: 8285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!