Тошкентда суд раиси 170 минг доллар пора олаётганда қўлга олингани айтилмоқда.
Тошкентда Андижон вилоятининг бир ҳудудий суд раиси ХХХ 170 минг доллар пора олаётганда қўлга олингани, у беш ой аввал 10 йиллик муддатга тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълумотларга кўра, ХХХ аввал бетон завод раҳбари бўлиб, темир-бетон ишлаб чиқарган. Унинг бизнесда иши юришмагач, суд тизимига ишга ўтгани айтилмоқда.
Олий суд ва СОКдан расмий муносабат кутиб қоламиз.