Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украина Ўзбекистонга санкция жорий қилди. Учта компания ва бир фуқаро “қора рўйхат”да

Украина Ўзбекистонга санкция жорий қилди. Учта компания ва бир фуқаро “қора рўйхат”да

Украина президенти Ўзбекистоннинг 1 нафар фуқароси ва 3 та корхонасига қарши санкциялар жорий қилди.

Эълон қилинган фармонга кўра, жами 58 нафар жисмоний ва 74 нафар юридик шахсга нисбатан чеклов чоралари қўлланилган, улардан 67 нафари Россия Қуролли кучларига ҳарбий технологиялар етказиб беришда айбланган. Санкциялар рўйхатида Ўзбекистоннинг учта, Эрон ва Хитойнинг биттадан компанияси номи қайд этилган.

Ўзбекистондаги қуйидаги корхоналар Украинанинг санкциялар рўйхатидан жой олган:

— Фарғона кимё заводи” МЧЖ (Фарғона);
— “Raw materials cellulose” МЧЖ (Жиззах);
— “Mercury Renaissance” МЧЖ ҚК (Тошкент).

Бундан ташқари, ўзбекистонлик Рустам Мўминов исмли шахсга қарши санкциялар киритилган.

Киритилди: 18:54 10.05.2025. Ўқилди: 1662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!