Украина Харьков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, сўнгги бир сутка давомида вилоятнинг 6 та аҳоли пункти артиллерия ва ракета ҳужумларига дуч келган.
«Обстреллар оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди, улар орасида 2 нафар бола бор», — деб ёзди Синегубов ўзининг Телеграм-каналида.
Маълумотларга кўра:
Чугуев шаҳрида 11 киши жароҳат олган, улар орасида 10 ёшли бола ва 14 ёшли қиз ҳам бор.
Купянск шаҳрида эса 55 ёшли аёл ҳалок бўлган, 61 ва 70 ёшли аёллар, шунингдек, 56 ва 57 ёшли эркаклар тан жароҳати олган.
Синегубов ҳужумлар пайтида Харьков вилоятига нисбатан турли хил қуроллар қўлланилганини таъкидлади. Вилоятда ҳаво таҳликасининг сақланиши эълон қилинган.