Украина ва Россия ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар ҳафталаб ёки ойлаб чўзилиши мумкин. Уруш масаласида тез ечим йўқ. Германия канцлери Мерц шундай деди.
"Биз ҳеч қандай хомхаёлларга берилиб ўтирмаяпмиз. Тезкор ечим мавжуд эмас. Бу эндигина бошланган жараён бўлиб, яна кўп ҳафталар, ҳатто ойлар давом этиши мумкин."
Politico нашрининг ёзишича, Германия канцлери бу гапларни Вилнюсда, Литвада Германиянинг янги доимий бригадаси очилиш маросимида иштирок этаётиб айтган.