Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украина делегацияси Истанбулдаги музокараларда украин тилида гапиргани ёлғон — Захарова

Украина делегацияси Истанбулдаги музокараларда украин тилида гапиргани ёлғон — Захарова

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Истанбулдаги музокараларда Украина делегацияси украин ва инглиз тилларида гапиргани ҳақидаги гапни ёлғон деб айтди.

Украина ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Кислица "Украина делегацияси Туркиядаги музокараларда украин ва инглиз тилларида гаплашиб, руслар билан таржимон орқали мулоқот қилгани"ни айтди.

“Ҳар доимгидек ёлғон. Кириш матни инглиз тилида ўқиб эшиттирилди. Кейин рус тилига ўтилди" — деб ёзди Захарова Telegram-каналида.

Истанбулда 16 май куни бўлиб ўтган Россия-Украина музокаралари қарийб икки соат давом этди. Россия делегациясига раҳбарлик қилаётган Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский Украина билан кенг кўламли 1000 га 1000 асир алмашинувини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, Москва ва Киев келажакда эҳтимолий ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз қарашларини тақдим этишга келишиб олган

Украина томони музокаралар чоғида давлат раҳбарларининг учрашувини сўради, Россия Федерацияси буни инобатга олди. Мединский, шунингдек, Россия Украина билан музокараларни давом эттиришга тайёрлигини айтди.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 1087 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!