Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина урушида ҳалок бўлган 200 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийнинг шахси тасдиқланди

Украина урушида ҳалок бўлган 200 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийнинг шахси тасдиқланди

Украина урушида ҳалок бўлган 200 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийнинг шахси тасдиқланди, уларнинг учдан бир қисми кўнгиллилардир.

Бу ҳақда “BBC Рус хизмати” ва “Медиазона” нашри журналистлари очиқ манбалар асосида ўтказилган суриштирув натижасига кўра маълум қилди. Журналистлар ва кўнгиллилар жамоаси биргаликда 200 186 нафар россиялик ҳарбийнинг исмларини аниқлаган.

Маълумотларга кўра, 2025 йил Россия армияси учун энг қонли йил бўлган. Журналистлар ўтган йилда 49 935 россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлаган, аммо ҳали текширилмаган некрологлар тўпламида яна ўн минглаб исмлар мавжуд.

“Медиазона” ҳисоботида келтирилишича, ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг 122,7 минг нафари шаҳар аҳолиси, 57,2 минг нафари қишлоқ аҳолиси бўлган. Ҳалок бўлганларнинг учдан икки қисми 100 мингдан кам аҳолига эга бўлган жойларда яшаган.

Ҳалок бўлганларнинг сони бўйича энг юқори ҳудудлар сифатида Бошқирдистон (7,7 минг нафар), Татаристон (6,8 минг нафар) ва Свердловск вилояти (6,3 минг нафар) қайд қилинган.

Шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида кўнгиллилар улуши ўсишда давом этмоқда. Айни пайтда улар барча тасдиқланган йўқотишларнинг 33 фоизини ташкил этмоқда. Аниқланган кўнгиллиларнинг ярмидан кўпи сўнгги бир ярим йил ичида ҳалок бўлган.

Киритилди: Бугун 14:36. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!