Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

9 март барча учун дам олиш куни бўлади

9 март барча учун дам олиш куни бўлади

Бу йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами якшанба – дам олиш кунига тўғри келмоқда. Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шу сабабли, 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармонига кўра, якшанбадаги дам олиш куни мос равишда 9 март — душанбага кўчирилди.

Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар қуйидагича дам олишади:

▪️ 7 март, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;

▪️ 8 март, якшанба — байрам;

▪️ 9 март, душанба — барча учун кўчирилган дам олиш куни.

Киритилди: Бугун 19:23. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!