Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мбаппега пас бермаслик қимматга тушдими? «Реал» ёш юлдузи захирага «михланди»

Мбаппега пас бермаслик қимматга тушдими? «Реал» ёш юлдузи захирага «михланди»

Ла Лиганинг сўнгги турида Мадриднинг «Реал» клуби мағлубиятга учради ва биринчи ўринни «Барселона»га бой берди. Эндиликда ижтимоий тармоқларда аргентиналик вингер Франко Мастантуоно билан боғлиқ турли «фитна назариялари» муҳокама қилинмоқда. Бунга футболчининг 23-турдаги «Валенсия»га қарши ўйиндан бери майдонда кўриниш бермаётгани сабаб бўлди.

Мухлисларнинг тахминига кўра, Мастантуононинг таркибдан четда қолишига «Валенсия» билан баҳснинг муҳим палласида ҳужумчи Килиан Мбаппега пас бермагани сабаб бўлган. Ўша вазиятда аргентиналик футболчи анча қулайроқ позицияда турган ва тўп сўраган франциялик форвардга узатма бериш ўрнига, дарвозага зарба беришни танлаган эди. Ушбу вазиятдан сўнг Мбаппе жамоадошининг ҳаракатидан очиқчасига норозилигини билдирганди.

Ўша воқеадан буён Мастантуоно майдонга тушгани йўқ. 21 февраль куни «Реал» 25-тур доирасида «Осасуна»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва турнир жадвалида иккинчи ўринга тушиб кетди. Ла Лиганинг 25 та ўйинидан сўнг жамоа 60 очко тўплаган ҳолда, «Барселона»дан бир очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 23:49 23.02.2026. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!