Беҳзод Норматов Президент Администрациясида масъул лавозимга тайинланди.
Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Беҳзод Рахматуллаевич Норматов Президент Администрациясининг Нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси шўба мудири лавозимига тайинланди.
Беҳзод Норматов аввал Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи ва бир муддат «Ўзтрансгаз» ни ҳам бошқарган.