Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина ташқи ишлар вазири Киевга уюштирилган тунги ҳужумни Путин ва Трамп ўртасидаги кечаги суҳбат билан боғлади

 Украина ташқи ишлар вазири Киевга уюштирилган тунги ҳужумни Путин ва Трамп ўртасидаги кечаги суҳбат билан боғлади

"Киевда ўта даҳшатли ва уйқусиз тун бўлди. Бу уруш бошланганидан бери энг оғир кечалардан бири эди. Мазкур ҳужум Путин президент Трамп билан гаплашганидан кейин юз берди, у буни атайлаб қилмоқда. Путин АҚШ ва урушни тўхтатишга чақирганларнинг барчасига очиқчасига беписандлик қилаётганини аниқ намоён қилмоқда", — деб ёзди Андрей Сибига Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

У, шунингдек, ҳамкор давлатларни Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга ва Украинага янада кўпроқ қурол беришга чақирди.

Киритилди: 12:43 04.07.2025. Ўқилди: 975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!