Украина АҚШ президенти Доналд Трампнинг босими ортидан Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарбаларни вақтинча тўхтатгани айтилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Киев октябрь ойи ўрталарида узоқ масофали ҳужумларни амалга оширувчи ҳарбий бўлинмаларга амалдаги операциялар якунлангач, Россия нефт заводларига зарба беришни тўхтатиш бўйича кўрсатма берган.
Норасмий танаффус ўтган ҳафта бошида, Вашингтон ва Киев муносабатлари кескинлашган даврда бошланган. У АҚШдаги оралиқ сайловлар якунлангунига қадар, эҳтимол, ноябрь ойида ҳам давом этиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Трамп маъмурияти Украинадан Россиянинг энергетика объектларига ҳужумларни чеклашни бир неча бор талаб қилган.
Бироқ Киев ҳужумлар тўхтатилганини расман эълон қилмаган. Reuters ҳам ушбу маълумотларни мустақил тасдиқлай олмаганини билдирди.