Жорий йилнинг феврал ойида Россияда газ қазиб олиш 2024 йилнинг феврал ойига нисбатан 11,3 фоизга камайиб, 57,2 миллиард куб метрни ташкил этди. Икки ой якунига кўра, 131 млрд куб метр газ қазиб олинди – бу ўтган йилга нисбатан 7,3 фоизга кам, дея хабар берди “Коммерсантъ”.
Газетанинг ёзишича, кўрсаткичларга 1 январ куни Украина орқали Россия гази транзити тўхтатилгани таъсир кўрсатди, бу йўналишда экспорт ҳажми йилига тахминан 15 миллиард кубометрни ташкил этган. Хусусан, қисқартиришлар, “Новатек”, “Лукойл”, “Роснефть” ва “Газпром нефть” компанияларига таъсир қилди.
Шунингдек, “Шимолий оқим” қувуридаги Украина ва “Ямал-Европа” газ қувури орқали транзит тўхтатилгандан сўнг, Россия гази Европага фақат “Турк оқими” орқали етказиб беоилмоқда. Ушбу газ қувурининг йиллик қуввати 31,5 млрд куб метрни ташкил этади.
Россия давлат ахборот агентликларининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-феврал ойларида “Турк оқими” орқали Европа мамлакатларига газ экспорти 3,1 миллиард куб метрни ташкил этган.