Украина радиацион фалокат юз берган тақдирда фойдаланиш учун Исроилдан нурланишга қарши дори воситаларини харид қилмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.
"Чернобил АЭСидаги саркофагга дрон ҳужуми содир бўлганидан тахминан икки ҳафта ўтиб, Ҳайфада жойлашган Pluri компанияси ва Украинадаги Hemafund фонди ўртасида тегишли келишув имзоланган", дея хабар бермоқда газета.