Бугун 8 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Уганда парламенти Ғазо секторига ҳарбийлар юборишни маъқуллади

Уганда парламенти Ғазо секторига ҳарбийлар юборишни маъқуллади

Уганда парламенти мамлакат ҳарбийларини Ғазо секторига юбориш тўғрисидаги таклифни маъқуллади. Угандалик ҳарбий хизматчилар Халқаро барқарорлаштириш кучлари таркибига кириши мумкин. Контингент сони ва уни жойлаштириш муддати ҳозирча аниқланмаган.

Мазкур таклифни мамлакат мудофаа вазири Кириова Киванука киритган. Унинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп ўз вакиллари орқали Уганда президенти Йовери Мусевенига шу масала юзасидан мурожаат қилган.

Бу Уганданинг Ғазо секторидаги халқаро миссияда иштирок этишга тайёр эканини тасдиқловчи илк оммавий баёнот ҳисобланади.

Киритилди: 21:35 07.08.2026. Ўқилди: 1053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!