Сешанба куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган "Қайрат" - "Реал" (0:5) учрашуви бўлиб ўтди, унда "қаймоқранглилар" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде майдонга тушмади.
Marca журналисти Хави Тинто берган маълумотга кўра, уругвайлик хавбек ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнашдан бош тортгани учун майдонга тушмади. Трент Александр-Арнольднинг жароҳати ва Даниэл Карвахалнинг дисквалификацияси фонида мадридликлар бош мураббийи Хаби Алонсо бу позицияда Вальвердедан фойдаланмоқчи эди, аммо футболчи ўйинолди чигалёзди машғулотларида норозилигини намойиш этди.
Аввалроқ, "Реал" етакчиси Вальверденинг таркибга кира олмаслиги сабабларини изоҳлар экан, унинг қарори позицияга боғлиқ эмаслигини айтганди.
Испания клуби навбатдаги ўйинини 4 октябрь куни Ла Лига доирасида "Вильярреал"га қарши ўтказади.