Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

УЕФА ҳафтанинг энг яхши футболчиси учун тўрт номзодни танлади

УЕФА ҳафтанинг энг яхши футболчиси учун тўрт номзодни танлади

Европа чемпионлар лигасининг 3-туридаги ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган тўрт футболчи ҳафтанинг энг яхшиси номинациясига киритилди.

УЕФА эълон қилган рўйхатдан "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоден, "Наполи" футболчиси Скотт Мактоминей, "Комо" етакчиси Нико Пас ва "Ливерпуль"нинг ёш иқтидори Рио Нгумоа ўрин олди.

Номзодлар орасида Фоден энг кўп гол урган футболчи бўлди. Англиялик ярим ҳимоячи АЕКга қарши 5:1 ҳисобида якунланган баҳсда уч марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Мактоминей "Будё-Глимт" устидан 4:3 ҳисобидаги ғалабага иккита гол билан ҳисса қўшди. Нико Пас эса "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашувда дубль қайд этиб, "Комо"нинг 4:1 ҳисобидаги зафарида муҳим роль ўйнади.

"Ливерпуль" вакили Рио Нгумоа эса "Вильярреал" билан кечган голларга бой баҳсда иккита самарали узатмани амалга оширди. Мерсисайдликлар ушбу ўйинда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур тўрт футболчидан бири Чемпионлар лигаси 3-турининг энг яхши ўйинчиси деб топилади.

Киритилди: Бугун 11:50. Ўқилди: 129 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!