Ўзбекистондаги учта йирик ОТМда ректорлар ишдан кетди.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов лавозимидан озод этилган. Университет сайтида раҳбар ўрни вакант турибди.
9 ноябрь куни Тошкент кимё-технология институти ректори Ботир Усмонов ўз хоҳиши билан ишдан кетди.
11 ноябрда эса Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтиш керак, 9 ноябрь куни Таълим ва фан вазири Эркинжон Турдимов интервюсида «Ҳали битта ректорни ҳам ишдан олмадим», дея беш нафар ректор лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарларни рад этган эди.