Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон Чехияни мағлуб этди

U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон Чехияни мағлуб этди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун Туркиядаги халқаро мусобақа — “U-17 Antalya Youth Cup” доирасида Чехияга қарши майдонга тушди. Учрашувда жамоамиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоамиз илк ҳужумларданоқ рақибни қийин аҳволга солиб қўйди. 15-дақиқада Сайфиддин Содиқов имкониятни қўлдан чиқармади ва ҳисобни очди!

Танаффусдан кейин Чехия жамоаси ўйинга фаолроқ киришди ва 54-дақиқада пенальти орқали Петир Потмесил ҳисобни тенглаштирди. Аммо терма жамоамиз бу зарбага тезда жавоб қайтарди.

Киритилди: 15:31 14.02.2025. Ўқилди: 1166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!