Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Туркиядаги яна бир мактабда отишма содир этилди: қурбонлар бор

Туркиядаги яна бир мактабда отишма содир этилди: қурбонлар бор

Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳридаги мактабга қуролли ҳужум уюштирилди.

Ҳужум оқибатида 1 нафар ўқитувчи ва яна 3 киши ҳалок бўлган, камида 20 киши яраланди.

Ижтимоий тармоқларда ўқувчилар ойнадан сакраб тушиб қочгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Ҳодиса Онкишубат туманидаги мактабда содир бўлган. Оқибатда ҳудудга кўплаб полиция кучлари жалб этилди.

Қаҳраманмараш прокуратураси мактабдаги қуролли ҳужум бўйича дарҳол тергов бошлаганини ва воқеа жойига тегишли мутахассислар жўнатилганини маълум қилди.

Бу сўнгги 2 кун ичида Туркия мактабларида содир бўлган иккинчи отишма.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 апрел куни Туркиянинг Шанлиурфа вилоятида ҳам ўсмир йигит ўрта мактабга қуролли ҳужум уюштирган ва унда 18 киши жароҳатлангани айтилганди.

Киритилди: 17:16 15.04.2026. Ўқилди: 1060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!