Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган навбатдаги аксилтеррор операцияси давомида ПКК террор ташкилотига алоқадорликда гумон қилинган 282 киши қўлга олинди.
Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликая “Х” ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Унга кўра, операция беш кун давомида Туркиянинг 51 вилоятида, жумладан Анқара ва Истанбулда ўтказилган.
Қўлга олинганлар террорчилик ташкилотини молиялаштириш, жангариларни ёллаш, ташвиқот адабиётларини тарқатиш, терроризмни тарғиб қилиш ва ҳоказоларда гумон қилинмоқда.
Ҳибсга олинганлардан қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва электрон ахборот воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди, дея қўшимча қилди Ерликая.