Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти Юнус Эмре институти президенти билан учрашди

Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти Юнус Эмре институти президенти билан учрашди

2026 йил 28 октябрь куни Анқара шаҳридаТуркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Оқтоти Раимқулова ҳамда Юнус Эмре институтининг янги президенти, профессор, доктор Селим Арғун ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида профессор Актоти Раимқулова Селим Арғунни янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади. Шунингдек,Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда Юнус Эмре институти ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш орқали уни мустаҳкамлашга умид билдирди.

Ўз навбатида, профессор, доктор Селим Арғун Туркий маданият ва мерос жамғармаси фаолиятига юксак баҳо бериб, ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга қизиқиш билдирди ҳамда бунга тайёр эканини таъкидлади.

Учрашувда туркий халқларнинг муштарак маданий меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Хусусан, қўшма нашрларни тайёрлаш, илмий ва маданий тадбирларни ташкил этиш, билим ва тажриба алмашиш, шунингдек, рақамли платформалар орқали туркий дунёнинг бой маданий меросини кенг халқаро аудиторияга етказиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Киритилди: 17:51 31.10.2026. Ўқилди: 361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!