Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти Тошкентда Амир Темурнинг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда нутқ сўзлади

Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти Тошкентда Амир Темурнинг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда нутқ сўзлади

2026 йил 9 апрель куни Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказида “Амир Темур ва темурийлар цивилизациясининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарорини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимкулова мазкур нуфузли тадбир илмий мулоқотни кенгайтириш, маданий алмашинувни ривожлантириш ҳамда халқлар ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.

Жамғарма президенти ташкилот туркий дунёнинг бой маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва халқаро миқёсда тарғиб қилишга қаратилган тизимли фаолият олиб бораётганини таъкидлади. Ўз нутқида профессор А. Раимкулова Ўзбекистоннинг жамғармага тўлақонли аъзо сифатида қўшилгани, шунингдек, Туркманистоннинг кузатувчи мақомини олгани ташкилот имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирганини алоҳида қайд этди.

Ушбу конференция Амир Темур меросини ўрганиш ва асраб-авайлаш борасида илмий ҳамкорлик учун янги истиқболлар очишини таъкидлаб, Ўзбекистон раҳбариятига туркий дунё умумий меросини тадқиқ этишдаги доимий қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик билдирди.

Мазкур конференцияда турли мамлакатлардан 300 га яқин олимлар, экспертлар, дипломатлар ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбир доирасида иштирокчилар Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Конференция якунида темурийлар меросини чуқур ўрганиш ва уни халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишга қаратилган муҳим илмий тавсиялар ҳамда қўшма ташаббуслар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Киритилди: 21:23 10.04.2026. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!