Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россияда арман коняги ва айрим винолар савдоси тўхтатилди

Россияда арман коняги ва айрим винолар савдоси тўхтатилди

Россиянинг истеъмолчилар ҳуқуқлари ва маҳсулотлар хавфсизлигини назорат қилувчи давлат органи Россия бозорида муомалада бўлган айрим арман алкоголь маҳсулотлари “мажбурий талабларга мос эмас” деб топилгани сабаб уларнинг сотилишини вақтинча тўхтатди.

Чекловлар Арманистоннинг бир нечта ишлаб чиқарувчиларига тегишли маҳсулотларга, жумладан VEDI-ALKO, Абовян коньяк заводи ва Шаҳназарян вино-коняк уйига нисбатан қўлланган. Шунингдек, айрим арман виноларида ҳам номувофиқликлар аниқлангани айтилган.

Аввалроқ, Москва ва Ереван ўртасидаги зиддият фонида Владимир Путин Арманистон Россия газини имтиёзли нархда олаётганини эслатиб, мамлакат “геосиёсий йўналишини танлаши керак”лигини айтган эди.

Киритилди: Бугун 16:21. Ўқилди: 419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!