Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитой Эрон–АҚШ келишуви бўйича баёнот берди

Хитой Эрон–АҚШ келишуви бўйича баёнот берди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ва АҚШ ўртасидаги можарони ҳал қилиш бўйича келишув якунланиш арафасида эканини маълум қилди.

Маълумотга кўра, бу ҳақда Покистон армияси қўмондони Осим Мунир Пекинда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув чоғида айтган.

Учрашувдан сўнг Хитой ТИВ баёнотида: “Мунир АҚШ ва Эрон ўртасидаги воситачиликда эришилган сўнгги ютуқлар ҳақида гапириб, томонлар келишувга яқинлашганини билдирди”, дейилган.

Шунингдек, Покистон томони минтақада тинчлик ўрнатиш бўйича барча саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёр эканини таъкидлаган.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И эса Покистонни барча томонлар ишонадиган малакали воситачи сифатида баҳолаган.

Киритилди: 23:52 25.05.2026. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!