Трамп Эрон билан низо якунланганидан сўнг мусулмон давлатларини Исроил билан "Иброҳим келишувлари"га қўшилишга чақирди, деб хабар бермоқда Axios.
Нашрнинг ёзишича, ташаббус, биринчи навбатда, давом этаётган сиёсий тўсиқларга қарамай, Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишувни илгари суришга қаратилган.
Бу масала Трампнинг Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Туркия, Миср, Иордания ва минтақадаги бошқа давлатлар раҳбарлари билан ўтказган музокаралари чоғида муҳокама қилинган.
Оқ уйнинг фикрича, "Иброҳим келишувлари"ни кенгайтириш Теҳрон билан эҳтимолий келишувдан кейинги Яқин Шарқнинг янги архитектураси таркибий қисми бўлиши керак.
Axios таъкидлаганидек, муҳокамалар чоғида бир қатор давлатлар раҳбарлари таклифга ҳайрат ва сукут билан муносабатда бўлишди. Манбаларга кўра, Исроилни тан олмайдиган Саудия Арабистони, Қатар ва Покистоннинг муносабати айниқса вазмин бўлган.