Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Украина аҳолиси 22–25 млн кишигача камайди

Украина аҳолиси 22–25 млн кишигача камайди

Украина назоратидаги ҳудудларда ҳозир тахминан 22–25 миллион киши яшамоқда. Бу ҳақда Украина ижтимоий сиёсат, оила ва бирлик вазири Денис Улютин маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Украина аҳолиси ҳозирда тахминан 22–25 млн кишини ташкил этади”, — деди Украина ижтимоий сиёсат вазири Денис Улютин.

Аввалроқ Миграция сиёсати офиси раҳбари Василий Воскобойник мамлакатда ҳар йили вафот этаётганлар сони туғилаётганлардан тахминан 300 мингга кўп эканини маълум қилган эди.

Украина ОАВлари маълумотига кўра, Улютин 1991 йилда мамлакат аҳолиси қарийб 48 миллион киши бўлганини, 2022 йилда эса бу кўрсаткич тахминан 41 миллион кишини ташкил этганини айтган. Вазир ҳозир Украина ҳукумати назоратидаги ҳудудларда 22–25 миллион киши яшаётганини “фалокат” деб атаган.

Мамлакатдаги демографик вазият ҳарбий ҳаракатлар, миграция, туғилиш даражасининг пасайиши ва аҳолининг қариши фонида оғирлашган. CNN маълумотларига таянган UNN хабарида Украина туғилиш кўрсаткичи бир аёлга бир фарзанддан ҳам пастга тушгани, миллионлаб одамлар эса хорижда қолаётгани қайд этилган.

РИА Новости ёзишича, шу фонда Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий мобилизация яна 90 кунга узайтирилган. Нашр маълумотига кўра, Украинада ҳарбий ҳолат 2022 йил февраль ойидан бери амал қилмоқда ва бу унинг 19-марта узайтирилиши бўлди.

Киритилди: Бугун 15:21. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!