Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан бу ёзда “Ливерпуль”ни тарк этади. The Sun нашри маълумотига кўра, франциялик футболчини қўлга киритиш учун курашга “Манчестер Сити” ҳам қўшилди.

Аслида Конатени “Реал” анчадан бери ўз сафига чорламоқда. Охирги пайтда “Барселона” ҳам тажрибали ҳимоячининг атрофидаги вазиятни кузата бошлади. “Ливерпуль” эса, ўз ўйинчисини сақлаб қолмоқчи.

“Шаҳарликлар” футболчи агар Конате ливерпулликлар билан янги шартнома имзоламаса, уни ёзда эркин агент сифатида трансфер қилиш имкониятини аллақачон ўрганиб чиққан.

Ибраима Конате 2021 йилда “РБ Лейпциг”дан “Ливерпуль”га 40 миллион еврога ўтган эди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача амал қилади.

Жорий мавсумда франциялик футболчи Англия клуби сафида барча мусобақаларда 51 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди. Transfermarkt портали Конатенинг қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Киритилди: 23:43 25.05.2026. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!