Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Германия АҚШ ракеталари ўрнига Россияни тийиб турувчи воситалар изламоқда – DW

Германия АҚШ ракеталари ўрнига Россияни тийиб турувчи воситалар изламоқда – DW

Германияда парвоз масофаси 2500 км гача бўлган Қўшма Штатларнинг "Tomahawk" қанотли ракеталарини жойлаштириш режалаштирилган эди. Бундай ракеталар инқироз юз берган тақдирда Россия ҳудудигача етиб бориши ва Москвани Германияга ҳужум қилишдан тийиб туриши керак эди. Аммо Доналд Трамп мамлакат канцлери Фридрих Мерцдан норози бўлгани сабабли ушбу режани бекор қилди.

Мудофаа вазири Борис Писториуснинг фикрича, Оқ уйнинг бу рад жавоби Германиянинг мудофаа салоҳиятида заифлик пайдо бўлганини англатади ва уни зудлик билан ёпиш керак. Янги ҳарбий стратегияга мувофиқ, Бундесвер қисқа муддатда узоқ масофадан "чуқур юқори аниқликдаги зарбалар" бериш, яъни душман ортининг ичкарисидаги нишонларни уриш имкониятига эга бўлиши лозим.

Бир ярим йил аввал Берлин АҚШга "Tomahawk" ракеталари ёки "Typhon" ракета учириш қурилмаларини сотиб олиш бўйича расмий сўров юборган эди, бироқ Пентагондан ҳалигача жавоб бўлгани йўқ. Узоқ масофага учувчи дронлар тийиб туриш салоҳиятидаги ушбу бўшлиқни қисман тўлдириши мумкин — Германия уларни Украина билан биргаликда ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Писториуснинг таъкидлашича, асосий эътибор "барча масофалардаги энг замонавий дронларни" биргаликда созлаш ва ишлаб чиқаришга қаратилган.

Киритилди: Бугун 17:15. Ўқилди: 422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!