Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Орешник" зарбалари дунёни ядровий уруш ёқасига олиб келмоқда – Кая Каллас

"Орешник" зарбалари дунёни ядровий уруш ёқасига олиб келмоқда – Кая Каллас

"Россия жанг майдонида боши берк кўчага кириб қолди, шу сабабли у шаҳар марказларига мақсадли зарбалар бериб, Украинага ҳужум уюштирмоқда. Бу имкон қадар кўпроқ тинч аҳолини ўлдиришга қаратилган жирканч террорчилик ҳаракатларидир", — деб ёзди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари ўзининг X ижтимоий тармоғида Украинага берилган тунги зарбаларни изоҳлар экан.

DW'нинг ёзишича, Каллас Россия Қуролли кучлари Киев вилоятининг Белая Церков шаҳрига қарата учирган ўрта масофали "Орешник" баллистик ракеталари аслида ядро жанговор қисмларини ташиш учун яратилганига эътибор қаратди. Шу сабабли, уларни қўллаш "қўрқитиш тактикаси ва ядровий уруш ёқасидаги ўйланмай қилинган ўйин" ҳисобланади.

Келгуси ҳафтада Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Россияга босимни қандай кучайтиришни муҳокама қилишади, дея қўшимча қилди Кая Каллас.

Киритилди: 23:03 24.05.2026. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!