Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди. Бу ҳақда Iran International хабар берди.
Бундай ташаббус билан Эрон Ички ишлар вазири махсус ёрдамчиси илгари сурди.
Унинг фикрича, ушбу бирлашма энергия ресурслари, иқтисодий салоҳият ҳамда стратегик йўналишлар, жумладан, Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш эвазига қудратли кучга айланиши мумкин.