Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олмоқчи

Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олмоқчи

Саудия Арабистонидаги кўнгилочар тадбирлар бўйича Бош бошқарма раиси Турки Ал аш-Шайх "Бристоль" футбол клубини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида "The Sun" хабар бермоқда.

Манбага кўра, клубга эгалик қилувчи Лэнсдаунлар оиласи клубни сотишни режалаштирмаган, аммо Ал аш-Шайх улар учун жуда қулай таклиф билан чиқиши мумкин. Аввалроқ саудия арабистонилик промоутер ва бизнесменнинг қизиқиши "Миллуолл" ва "Саутгемптон" билан боғлиқ эди.

"Бристоль Сити" 2024/25 йилги мавсум Чемпионшип жадвалида 6-ўринни эгаллади. АПЛ ўйнаш ҳуқуқи учун ўтказилган мусобақа ярим финалида "Шеффилд Юнайтед”га икки учрашувда умумий 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Киритилди: 23:42 23.06.2025. Ўқилди: 767 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!