Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

“Турк реставрация ва консервация лабораториялари тармоғи” номли Халқаро тажриба алмашиш дастури ўз ишини Истанбул шаҳрида давом эттирди

“Турк реставрация ва консервация лабораториялари тармоғи” номли Халқаро тажриба алмашиш дастури ўз ишини Истанбул шаҳрида давом эттирди

“Адабиёт ва санъат” порталига Турк Маданияти ва Мероси Фондидан берилган маълумотга кўра, етти давлатдан келган мутахассисларни Анқара ва Истанбулда бирлаштирган лойиҳа археометрия, меъморий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сув ости археологияси каби йўналишларда Туркиянинг мавжуд техник тажрибасини иштирокчи мамлакатлар билан бўлишишни мақсад қилган.

Дастур доирасида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия ва Туркманистондан келган маданий муассасалар вакиллари, тадқиқотчи олимлар ва экспертлар маърузалар билан чиқиш қилиб, туркий меросни асраш борасидаги тажрибаларини ўзаро баҳам кўришди.

Дастур Истанбулнинг Умрание туманидаги тарихий Ҳекимбоши Ов Кўшкида ўтказилган ишчи семинар ҳамда сертификатлар топшириш маросими билан якунланди.

Ёпилиш маросимида сўзга чиққан Фонд президенти Актоты Раимкулова ушбу дастур туркий дунёда маданий меросни муҳофаза қилиш соҳасида профессионал ҳамкорликни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муҳим платформа эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, реставрация ва консервация лабораториялари меъморий ёдгорликлар, тарихий артефактлар ва умумий маданий хотирани асрашда муҳим роль ўйнайди. Бундай ташаббуслар эса туркий дунёда барқарор ҳамкорлик учун мустаҳкам замин яратади.

Фонд президенти, шунингдек, Туркия Республикаси Маданият ва Туризм вазирлигига, TİKAга, Турк Дунё Фондига ҳамда дастур амалга оширилишига ҳисса қўшган барча ҳамкорларга миннатдорлик билдириб, бу каби лойиҳаларни келгусида ҳам давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Тадбирда TDV Ҳомийлар кенгаши раиси Наби Авжи, Туркия Республикаси Маданият ва Туризм вазири ўринбосари Гёкхан Язги, туркий дунёнинг турли ҳудудларидан маданий мерос экспертлари, Туркияда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Киритилди: 22:21 19.02.2026. Ўқилди: 134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!