Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

РФ Гидрометеомарказининг маълум қилишича, ўтган сутка давомида Ер юзидаги энг паст ҳарорат Россиянинг Антарктидадаги "Восток" станциясида ишлаётган олимлар томонидан қайд этилган.

"Ўтган сутка ичида Ер юзидаги энг паст ҳаво ҳарорати Антарктидадаги Россиянинг 'Восток' станциясида қайд этилди — минус 55,8 даража", — дея таъкидлади мутахассислар.

Айнан шу "Восток" станциясида 1983 йил 21 июлда Ер сайёрасидаги мутлақ паст ҳарорат рекорди ўрнатилган эди. Ўшанда махсус термометр минус 89,2 даражани кўрсатган.

Киритилди: 23:48 15.02.2026. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!