Мажбурий ижро бюроси Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувидаги номулкий тусдаги ижро ҳужжатлари доирасида навбатдаги ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан, суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида даъвогар ва унинг уч нафар фарзанди билан уй-жойга киритилиши бўйича белгиланган тартибда амалий тадбир ўтказилди.
Ижро ҳаракатлари давомида қонунчилик талабларига риоя этилган ҳолда, ижро ҳужжатида белгиланган талабларнинг амалда таъминланишига эришилди. Натижада даъвогар ва унинг фарзандларининг уй-жойдан фойдаланиш ҳамда унда яшаш билан боғлиқ ҳуқуқлари тикланди.
Суд ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш — фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолатларидан биридир.
Мажбурий ижро бюроси Тўрақўрғон туман бўлими томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда қонунийликни таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.