Бугун 29 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Тўқаев болаларга ижтимоий тармоқни чеклаш ташаббусини қўллаб-қувватлади

Тўқаев болаларга ижтимоий тармоқни чеклаш ташаббусини қўллаб-қувватлади

Тўқаев бу ҳақда 28 август куни Қозоғистоннинг янги бир палатали парламенти — Қурултойнинг биринчи сессияси очилишида маълум қилди. У ҳукумат томонидан тайёрланган тегишли қонун лойиҳасини устувор тартибда кўриб чиқишни депутатларга таклиф қилди.

Президентнинг таъкидлашича, қонун қабул қилинса, уни амалга ошириш механизмлари ҳам пухта ишлаб чиқилиши керак. Асосий мақсад — болалар учун хавфсиз ахборот муҳитини яратиш.

Шунингдек, Тўқаев онлайн-платформалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка ҳам алоҳида эътибор қаратиш, ахборот маконида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чоралар кўриш зарурлигини айтди.

Ҳозирча мазкур чеклов кучга киргани йўқ — у қонун лойиҳаси сифатида Қурултойда кўриб чиқилиши керак.

Киритилди: 17:05 28.08.2026. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!