Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трент "Ливерпуль"даги сўнгги ўйини олдидан: "20 йил. Ҳаммасини бердим"

Трент "Ливерпуль"даги сўнгги ўйини олдидан: "20 йил. Ҳаммасини бердим"

Тез орада эркин агент сифатида жамоани тарк этадиган "Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида "stories" қолдирди.

Трент бутса кияётгани акс этган суратини жойлади. Унга "20 йил. Ҳаммасини бердим", деб изоҳ қолдирди.

Трент "Ливерпуль"даги сўнгги ўйини олдидан: "20 йил. Ҳаммасини бердим"

Футболчи катта футболдаги фаолиятини 6 ёшида "Ливерпуль"нинг болалар жамоасида бошлаган. Англия чемпионатининг сўнгги туридан ўрин олган "Кристал Пэлас"га қарши ўйин Александр-Арнольд учун ўз клуби сафидаги сўнггиси бўлиши мумкин.

Трент тез орада "Реал" футболчисига айланиши кутилмоқда.

Киритилди: 19:13 25.05.2025. Ўқилди: 633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!