Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трампнинг Флоридадаги қароргоҳи атрофига зенит-ракета тизимлари ўрнатилди

Трампнинг Флоридадаги қароргоҳи атрофига зенит-ракета тизимлари ўрнатилди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Флорида штатидаги «Мар-а-Лаго» қароргоҳи атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Ҳудуд яқинига иккита «Avenger» зенит-ракета комплекси жойлаштирилган. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

АҚШ Махфий хизмати президент хавфсизлигига нисбатан таҳдидлар даражаси юқорилигини маълум қилди.

«Биз юқори даражадаги таҳдидлар шароитида ишлаяпмиз. Ҳимоя қилинадиган шахслар хавфсизлигини таъминлаш учун замонавий қуроллар, технологиялар ва усуллардан фойдаланиб, чораларимизни доимий такомиллаштирмоқдамиз», — деди идора вакили.

Шу ҳафта Трампнинг Айова ва Канзас штатларида режалаштирилган сайловолди митинглари дастлаб бекор қилиниб, уларнинг ўрнига масофавий тадбирлар ўтказилиши билдирилган эди. Бироқ 30 октябрь куни президентнинг ушбу штатларга ташрифи қайта режалаштирилди.

Махфий хизмат Трамп қароргоҳга келган вақтларда унинг атрофидаги ҳаво ҳудудида чекловлар жорий этмоқда. Шунингдек, хавфсизликка оид таҳдидлар сабабли ушбу чекловларни доимийлаштириш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирча ракета комплекслари жойлаштирилишига сабаб бўлган аниқ таҳдидлар тафсилоти ошкор этилмаган.

Киритилди: 23:55 31.10.2026. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!