АҚШ президенти Дональд Трамп нафақат янги уруш бошламоқчи эмас, балки дунёдаги барча ҳозирги можароларга барҳам бермоқчи.
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти раҳбари Марко Рубио испан тилидаги Fox Noticias телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
Сиёсатчининг таъкидлашича, гап нафақат Украинадаги можаро, балки бошқа барча ҳозирги можаролар ҳақида ҳам кетмоқда.