Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп яна бир бор Путинни тинчликка содиқлигини намойиш этишга ва Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Трамп яна бир бор Путинни тинчликка содиқлигини намойиш этишга ва Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

"Мен унинг ўт очишни тўхтатишини ҳамда тинчлик келишувини имзолашини истайман", — деди АҚШ президенти журналистларга.

Трамп, шунингдек, шанба куни Ватиканда Украина президенти билан ўтказилган учрашув "яхши ўтганини" айтди.

"Менимча, учрашув яхши ўтди. Яқин кунларда нима бўлишини кўрамиз. Эҳтимол, кўп янгиликларни билиб оламиз. Россия томонидан тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга ракеталар учирилгани учун мени ҳафсалам пир бўлди", — деди Трамп.

Қўшма Штатлар президенти, шунингдек, Зеленскийни "тинчлик келишуви тузишга қизиқувчи шахс" деб ҳисоблашини қўшимча қилди.

Журналистларнинг "Зеленский Қрим устидан назоратдан воз кечишга тайёрми?", деган саволига Трамп: "Мен шундай деб ўйлайман", деб жавоб берди.

Киритилди: 11:42 28.04.2025. Ўқилди: 1000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!