Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп: "Ядровий бомбани Эроннинг қўлидан олиб ташладик"

Трамп: "Ядровий бомбани Эроннинг қўлидан олиб ташладик"

Қўшма Штатлар Эронга қарши муваффақиятли ҳарбий операция ўтказди ва Теҳроннинг ядровий "бомбасини" тортиб олди.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social нашрида маълум қилган.

"Кеча биз "бомба"ни уларнинг қўлидан тортиб олиб, ажойиб ҳарбий муваффақиятга эришдик. Ва агар имкони бўлса, ундан фойдаланишган бўларди!" - деб даъво қилди давлат раҳбари. Унинг сўзларига кўра, “кечаги ҳужум Вашингтон учун тўлиқ ва мутлақ ғалаба бўлди”.

Трамп Американинг Эронга зарба беришини мамлакат конституциясини бузиш деб атаган АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг республикачи аъзоси Томас Массини кескин танқид қилди. Президент Республикачилар партиясидаги праймеризда ўз партиядошининг рақибини қўллаб-қувватлашини айтди.

Жорий йилнинг март ойида АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард Америка разведка идоралари Теҳроннинг ядровий қурол яратиш устида ишлаётгани аломатларини кўрмаётганини айтди. Шунингдек, унинг маълумотларига кўра, Эрон олий раҳбари Али Хоманаий 2003 йилда тўхтатилган ядровий қурол яратиш дастурини қайта тиклашга санксия қўймаган. Шу билан бирга, Габбард АҚШ разведка ҳамжамияти Ислом Республикасининг ядро соҳасидаги фаолиятини диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлади.

Киритилди: 07:43 23.06.2025. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!