Трамп Ғарб қуролларидан фойдаланиш бўйича Украинага қўйилган барча чекловларни бекор қилиш масаласини жиддий равишда ўйлаб кўрмоқда. Бу ҳақда Kyiv Post хабар берди.
Газета маълумотларига кўра, шу ҳафта Вашингтонда Германия вакиллари билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Аввалроқ Германия канцлери Фридрих Мерц Буюк Британия, Франция, Германия ва АҚШ Украинага етказиб берилган қуроллардан фойдаланиш масофаси бўйича чекловларни аллақачон бекор қилганини айтган эди.