Бутунжаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра, 2025-2029 йиллар оралиғида глобал ҳарорат рекорд даражада сақланиб қолиши мумкин. Келгуси беш ёзнинг камида биттаси 2024 йилдагидан ҳам иссиқроқ бўлиши эҳтимоли 70 фоизга тенг.
Келгуси йилларда Ер юзасининг ўртача ҳарорати саноатдан олдинги даврга (1850-1900) нисбатан 1,2 дан 1,9 даражага юқори бўлиши тахмин қилинмоқда.