Агентликнинг Кремлга яқин манбаларига кўра, Россия президенти ҳарбий ҳаракатларга барҳам бериш учун қуйидаги шартларни илгари сурмоқда:
◾️ Ғарб NATО'нинг шарққа кенгайишини тўхтатиш ҳақида ёзма мажбуриятни ўз зиммасига олиши зарур, яъни Украина, Грузия, Молдова ва бошқа собиқ Совет Иттифоқи республикалари алянсга аъзо бўлмаслиги керак;
◾️ Украина нейтрал мақомда бўлиши ва рус тилида сўзлашувчи аҳолини ҳимоя қилишни таъминлаши шарт;
◾️ Ғарб Россияга қарши айрим санкцияларни бекор қилиши ва музлатиб мамлакатнинг музлатилган активлари масаласини ҳал қилиши керак;
Кремль позициясидан хабардор манбанинг сўзларига кўра, агар Путин ўз шартлари асосида тинчлик келишувига эриша олмаслигини англаса, у Украинага ва Европага ҳарбий йўл билан “эртанги тинчлик янада оғриқли бўлиши мумкинлиги”ни кўрсатишга уринади.
Манбанинг айтишича, Путин Россия санкциялар шароитида ҳам "йиллар давомида уруш олиб боришга қодир" деб ҳисоблайди ва агар у фронтда тактик имкониятни кўрса, Украинага янада чуқурроқ бостириб кирган бўларди.
"Эндиликда Путин ҳудудлар борасида муросага бормоқчи эмас ва Украинанинг Донецк, Луганск, Харков ва Запороже вилоятлари устидан тўлиқ назоратни қўлга киритмоқчи. Россия президенти ўз позициясини кескинлаштирди", — дея изоҳ берди Reuters'нинг бошқа бир манбаси манбаси.