Украина мудофаа кучлари Россия ҳарбий-саноат мажмуаси учун муҳим бўлган объектларга, хусусан, "Радуга" заводига зарба беришга муваффақ бўлди.
Қайд этилишича, ҳужум пайтида Украина дронлари Россия пойтахтини ҳимоя қилувчи ҳаво мудофаасини четлаб ўтган ва "Радуга" корхонасининг ёнғин чиққан йиғиш ва жиҳозлаш цехларига зарба берган.
Украина Бош штабининг хабар беришича, завод "Кронштадт" АЖ таркибига киради. Ушбу АЖ учувчисиз авиация тизимларига ихтисослашган. У ерда, хусусан, "Орион," "Иноходес," "Молния," "Гром," "Термит," "Гелиос," "Сириус" учувчисиз учиш аппаратлари, ер усти бошқарув комплекслари ишлаб чиқарилади.
Шунингдек, тунда Украина Қуролли кучлари бўлинмалари Россия Федерациясининг Москва вилоятидаги "Ангстрем" АЖга зарба берди. Нишон ҳудудига тегиш қайд этилди. Компания РФ ҳарбий-саноат комплекси корхоналари томонидан кенг қўлланиладиган микроэлектрон компонент базасини ишлаб чиқаради.