Владимир Зеленский Украинада қурол ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва Россиянинг ҳужумини тўхтатиш учун Ғарб давлатларидан қўшимча 30 миллиард доллар сўради.
Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.
"Биз тўлиқ қувват билан ишламаяпмиз," - деди Зеленский сешанба куни Киевда журналистларга ва бу бўшлиқни тўлдириш учун 30 миллиард доллар кераклигини қўшимча қилди," - дейилади материалда.
Қайд этилишича, Зеленский бу суммани Киевнинг ҳарбий мақсадларига эришиш харажатларининг "тахминий баҳоси" деб атаган.