АҚШ Давлат департаменти президент Дональд Трамп саккиз ой ичида саккизта алоҳида урушни тугатганини айтди.
Бу ҳақда Давлат департаменти бошқармаси Х ижтимоий тармоқдаги постида маълум қилди.
Постда Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик битимини тарифлашдан ташқари, Трампнинг Камбоджа ва Таиланд, Косово ва Сербия, Конго Демократик Республикаси ва Руанда, Покистон ва Ҳиндистон, Миср ва Эфиопия, ниҳоят, Исроил ва ХАМАС ўртасидаги можароларга барҳам берган ҳаракатлари санаб ўтилган.
АҚШ Давлат департаменти Трампни "тинчлик президенти" деб атади.