Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Путиндан норози бўлди: телефон орқали музокара самарасиз тугади

Трамп Путиндан норози бўлди: телефон орқали музокара самарасиз тугади

Жорий ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги телефон суҳбати деярли бир соат давом этди. Музокаралар кескин ва тортишувли муҳитда ўтди. Путин, хабарларга кўра, урушни тўхтатишга қизиқиш билдирмади ва Трампнинг таклифларига совуқона муносабат билдирди.

Трамп суҳбатдан сўнг АҚШ журналистлари олдида очиқ норозилик билдирди:

«Путин тўхтамоқчи эмас», — деди у қаттиққўллик билан.
«Мен жуда хафаман. Бу суҳбатдан умуман қониқмадим. Путин билан муносабатларим жуда мураккаб ва ўзгарувчан», — деди у.

Унга кўра, Путин тинчлик сари ҳеч қандай қадам ташлашни истамаяпти. Кремл эса бу норозиликка эътибор қилмаган кўринади. Путиннинг маслаҳатчиси Ушаков қуйидагини маълум қилди:

«Россия ўз мақсадларига содиқ қолмоқда. Президентлар суҳбатда бир-бирини яхши тушунишди».

Бироқ Трампнинг реакцияси бу сўзларни инкор этади — у натижаларсиз қолди, Путин эса мустахкам ва ўзгармас позицияни сақлаб қолди.

📍 Суҳбат тугаганидан сўнгоқ Россия Киев томон 550 та ракета ва дрон йўллади. Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига бундай деди:

«Бу уруш бошланганидан бери энг даҳшатли кечалардан бири эди. Путин очиқ кўрсатмоқда: унга Трамп ҳам, АҚШ ҳам аҳамиятсиз. Энди сўз етарли — амал қилиш керак!»

У Путинга қарши қатъий санкциялар қўллашга чақирди.

🇺🇸 Аммо Вашингтондан ҳеч қандай янги санкциялар ёки чоралар эълон қилинмади. Фақатгина:

«Томонлар ўртасида мулоқот давом эттирилади», — деган баёнот берилди.

Трамп эса Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбатни режалаштираётганини билдирди. Бироқ бу ваъданинг Киевда жиддий қабул қилинмаётгани аён — улар аниқ ҳаракатларни кутмоқда.

Киритилди: 15:55 06.07.2025. Ўқилди: 793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!